46004

Ўзстандарт 556та эскирган стандартни бекор қилди

Ўзбекистон 16 август 12:08 120

“Ўзстандарт” агентлиги вазирлик ва ташкилотлардан йиғилган таклифлар асосида маънан эскирган 556 та стандартни бекор қилди, деб хабар қилмоқда муассаса матбуот хизмати.

“Маънан эскирган, бозор механизмларини ўрнини эгаллаб олган стандартларни хатлови ўтказилиб, “Ўзстандарт” агентлиги томонидан вазирликлар, идоралар, корхона ва ташкилотларга хатлов натижалари юборилиб, 556 та стандартлар, вазирлик ва ташкилотлардан йиғилган таклифлар асосида бекор қилинди”, – дейилган хабарда.

Ўзбекистон Республикасининг 21498 та стандартларининг электрон версиялари “Ўзстандарт” агентлиги веб-сайтига жойлаштирилди. Улар қуйидагилардан иборат:

Ўзбекистон Давлат стандартлари (Ўз Дст) 1271 та;

Давлатлараро стандартлар (ГОСТ) 20131 та ва бошқалар;

Шунингдек, Ўзбекистон Давлат стандартлари (Ўз Дст) кўрсаткичлари (каталоглари) Давлат фонди жорий этилган 594 та (16,4%) халқаро ИСО стандартлари билан тўлдирилди. Жами 3155 ГОСТ ИСОларни ташкил этади.

Ундан ташқари ушбу йилда хўжалик субъектлари ва корхоналар томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларга тегишли бўлган стандартларни халқаро меъёрлар билан уйғунлаштириш мақсадида 594 та стандартлар ишлаб чиқилиб жорий этилди.

Албатта бундай яратилган имкониятлар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорларнинг фаолиятларига кенг имкониятлар яратади, – дейилган хабарда.

Изоҳ билдириш