51093

«Ўзбекнефтгаз»га янги раҳбар тайинланди

Ўзбекистон 14 февраль 16:03 732

Ҳукумат қарори билан Баҳодиржон Баҳромович Сидиқов «Ўзбекнефтгаз» акциядорлик жамияти бошқарувининг раиси этиб тасдиқланди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» каналида хабар берилди.

Баҳодиржон Сидиқов шу вақтга қадар Вазирлар Маҳкамаси Геология, ёқилғи-энергетика комплекси, кимё, нефть-кимё ва металлургия саноати масалалари ахборот-таҳлил департаментининг мудири лавозимда фаолият юритган.

Аввалги раис Баҳром Ашрафхонов Молия вазирининг ижтимоий соҳа масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинлангани учун лавозимидан озод этилганди.

Изоҳ билдириш