842

Ўзбекистонлик талабалар сони ошишидан хурсанд бўламиз – Татаристон президенти

Ўзбекистон 15 март 14:28 357

Самарқанд вилояти ҳокими Татаристон президенти билан учрашди.  Рустам Минниханов ўзбек делегациясининг мазкур ташрифи Татаристон ва Ўзбекистон ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни янада кучайтиришига ишонч билдирди.  бу хақида республика матбуот хизмати хабар бермоқда.

Татаристон президенти Рустам Минниханов Самарқанд вилояти ҳокими Ҳиммат Оқбўтаев билан учрашув чоғида Татаристон Республикасида Ўзбекистонлик талабалар сони ошишидан хурсанд бўлишини билдирди.

Хоким бошчилигидаги Самарқанд вилояти делегацияси Татаристонга расмий сафари чоғида «Алабуга» махсус иқтисодий зонаси, Иннополис инновацион ИТ шаҳарчаси ҳамда «Камаз» заводи ишлаб чиқариш майдони билан танишди.

Рустам Миннихановнинг айтишича, ўтган йили Татаристон ва Ўзбекистон ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 50 млн доллардан ошган, лекин ушбу миқдорни кўплаб йўналишларда янада ошириш имконияти мавжуд. «Бугунги ҳамкорлигимиз даражаси мавжуд имкониятларимизга мос эмас, айниқса, иқтисодиёт соҳасида», — деди у. У Татаристоннинг Ўзбекистон билан маданият ва таълим борасидаги ҳамкорлиги ривожланаётганини таъкидлади.

«Татаристон олий таълим муассасаларида Ўзбекистондан 2 минг нафар талаба таҳсил олади ва биз уларнинг сони ошишидан хурсанд бўламиз», — деди Рустам Минниханов. Татаристон раҳбарининг фикрича, спорт ва туризм соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш учун яхши имкониятлар мавжуд. СТРИНГЕР Ўзбекистон ва Россия ҳудудлараро ҳамкорлик ўрнатади.

Ўз навбатида Самарқанд вилояти ҳокими Ҳиммат Оқбўтаев татаристонлик мутахассисларни ва республика президентини Ўзбекистонга таклиф этди. Татаристон Ўзбекистонга резина, ускуналар, пластмасса, транспорт воситалари, кимё ва фармацевтика маҳсулотлари, ёғоч, озиқ-овқат маҳсулотларини экспорт қилади.

Ўзбекистондан Татаристонга эса асосан кийим-кечак, текстиль ва қишлоқ хўжалик маҳсулотлари келтирилади. Татаристон Ўзбекистонга «Камаз» заводи маҳсулотлари, компрессор ва музлатиш техникасини экспорт қилиш, машинасозлик, тиббиёт ва соғлиқни сақлаш соҳаларида ҳамкорликни ривожлантиришга қизиқмоқда.

Изоҳ билдириш