49048

Ўзбекистонга совуқ ва нам ҳаво оқими келмоқда

Ўзбекистон 12 ноябрь 10:55 1 482

Ўзбекистон гидрометеорология хизмати марказининг хабар қилишича, 12-15 ноябрь кунлари Россиянинг (Москва области) Европа ҳудуди марказий туманлари узра шаклланган совуқ ва нисбатан нам ҳаво массаси Ғарбий Қозоғистон орқали Ўзбекистон ҳудудига кириб келади.

ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН ВА ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ

Ҳаво ўзгариб туради, 11 ноябрда баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин, 12-14 ноябрда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 11-12 ноябрда баъзи жойларда 18-23 м/с гача, баъзида эса 25-28 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 11 ноябрда кечаси ва кундузи 3-8о илиқ, 12 ноябрда кечаси ва кундузи 2-7о совуқ, 13-14 ноябрда кечаси 8-13о совуқ, кундузи 2-7о совуқ бўлади.

БУХОРО ВА НАВОИЙ ВИЛОЯТЛАРИ

Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 12-13 ноябрда баъзи жойларда 18-23 м/с гача, баъзида эса 25-28 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 11 ноябрда кечаси 0-5о илиқ, кундузи 10-15о илиқ, 12 ноябрда кечаси 2-7о илиқ, кундузи 5-10о илиқ бўлади, 13-14 ноябрда кечаси 5-10о совуқгача, кундузи 3о совуқ-2о илиқгача пасаяди; Навоий вилоятининг шимолида кечаси 8-13о совуқгача, кундузи 2-7о совуқгача пасаяди.

ТОШКЕНТ, САМАРҚАНД, ЖИЗЗАХ, СИРДАРЁ ВИЛОЯТЛАРИ

Ҳаво ўзгариб туради, 11 ва 14 ноябрда ёғингарчилик кутилмайди. 12 ноябрда баъзи жойларда ёмғир ёғади, кечга томон қорга айланиши мумкин. 13 ноябрда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 12-13 ноябрда баъзи жойларда 18-23 м/с гача, баъзида эса 25-28 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 11 ноябрда кечаси 0-5о илиқ, кундузи 10-15о илиқ, 12 ноябрда кечаси 2-7о илиқ, кундузи 5-10о илиқ, 13 ноябрда кечаси 3о совуқ-2о илиқ, кундузи 0-5о илиқ, 14 ноябрда кечаси 2-7о совуқ, кундузи 0-5о илиқ бўлади.

ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ

Ҳаво ўзгариб туради, 11 ва 14 ноябрда ёғингарчилик кутилмайди. 12-13 ноябрда баъзи жойларда ёмғир ёғади, 13 ноябрда қорга айланиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 12-13 ноябрда баъзи жой-ларда 18-23 м/с гача, баъзида эса 25-28 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 11-12 ноябрда кечаси 2-7о илиқ, кундузи 10-15о илиқ, 13 ноябрда кечаси 3о совуқ-2о илиқ, кундузи 0-5о илиқ, 14 ноябрда кечаси 1-6о совуқ, кундузи 0-5о илиқ бўлади.

СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТИ

Ҳаво ўзгариб туради, 11 ноябрда баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин, 12-13 ноябрда баъзи жойларда ёмғир ёғади, 13 ноябрда қорга айланиши мумкин. 14 ноябрда ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 12-13 ноябрда баъзи жойларда 18-23 м/с гача, баъзида эса 25-28 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 11-12 ноябрда кечаси 2-7о илиқ, кундузи 10-15о илиқ, 13-14 ноябрда кечаси 3о совуқ-2о илиқ, кундузи 3-8о илиқ бўлади.

АНДИЖОН, НАМАНГАН, ФАРҒОНА ВИЛОЯТЛАРИ

Ҳаво ўзгариб туради, 11 ва 14 ноябрда ёғингарчилик кутилмайди. 12 ноябрда баъзи жойларда ёмғир ёғади. 13 ноябрда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 12-13 ноябрда баъзи жойларда 18-23 м/с гача, баъзида эса 25-28 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 11 ноябрда кечаси 0-5о илиқ, кундузи 7-12о илиқ, 12 ноябрда кечаси 0-5о илиқ, кундузи 5-10о илиқ бўлади, 13-14 ноябрда кечаси 0-5о совуқгача, кундузи 3о совуқ-2о илиқгача пасаяди.

РЕСПУБЛИКАНИНГ ТОҒЛИ ҲУДУДЛАРИ

Ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёғингарчилик бўлади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 12-13 ноябрда баъзи жойларда 18-23 м/с гача, баъзида эса 25-28 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 11 ноябрда кечаси 3о совуқ-2о илиқ, кундузи 4-9о илиқ бўлади, 12-14 ноябрда кечаси 8-13о совуқ-гача, кундузи 2-7о совуқгача пасаяди.

Изоҳ билдириш