50870

Ўзбекистонга Каспийдан салқин ва нам ҳаво массаси кириб келади

Ўзбекистон 30 январь 9:14 1 580

Бугун, 30 январь куни Республика ҳудудларига Каспий денгизи ҳудудларидан нам ва деярли салқин ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

29-31 январда республика бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади, шимолда 30 январда қорга айланиши мумкин. 31 январга ҳаво ҳарорати 6-8 даражага пасаяди ва шу даврнинг нормал ҳарорат қийматларига яқин бўлади.

1-2 февралда Каспий денгизи ҳудудларидан деярли салқин ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Республиканинг барча ҳудудлари бўйича ёғингарчилик кутилмайди, ҳаво ҳарорати кечаси -2…+3, кундузи +5…+10 даража атрофида бўлади. Республиканинг тоғли ҳудудлари бўйича 28 январдан 2 февралгача қор кўчиши хавфи эълон қилинди.

Изоҳ билдириш