7794

Ўзбекистондан қатор давлатларга янги элчилар тайинланди

Ўзбекистон 29 май 8:57 289

2017 йилнинг 27 май куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 10 ялпи мажлисида Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Дилёр Ҳакимов Ўзбекистон Республикасининг Бельгия Қироллигидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси этиб тасдиқланди. Бу ҳақида Ўзбекистон ТИВ Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Бундан ташқари, Виталий Фен Ўзбекистон Республикасининг Корея Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси этиб тасдиқланди. В.Фен 1995-2013 йиллари Ўзбекистон Республикасининг Корея Республикасидаги Муваққат ишлари вакили, кейинчалик Ўзбекистон Республикасининг Элчиси сифатида ишлаган.

Шунингдек, Фарҳод Арзиев Ўзбекистон Республикасининг Ҳиндистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси этиб тасдиқланди. Ф.Арзиев илгари Ўзбекистоннинг Германия Федератив Республикасидаги Элчихонасида маслаҳатчи лавозимида ишлаган.

Изоҳ билдириш