42219

Ўзбекистондаги «боғча»ларда ота-оналардан пул йиғиш қатъиян тақиқланади

Ўзбекистон 18 июнь 14:33 528
Фото: ustinka.kz

Мактабгача таълим вазирлиги Normaтив-ҳуқуқий ҳужжатлар муҳокамаси порталида «Мактабгача таълим муассасасининг Васийлик кенгаши тўғрисидаги намунавий низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруқни жойлаштирди.

Намунавий низомга кўра, Васийлик кенгаши ҳар бир таълим муассасасида жамоатчилик асосида таълим-тарбия жараёнларини қўллаб-қувватлаш ҳамда унга молиявий ва ҳуқуқий соҳаларда кўмаклашиш учун ташкил этилади. Кенгаш юридик шахс ҳисобланмайди.

Мактабгача таълим муассасасида тарбияланувчилар ва уларнинг ота-оналари (қонуний вакиллари)дан турли хил сабаблар билан таълим муассасаси мудираси ва бошқа ходимлари (тарбиячи, тарбиячи-ёрдамчилар) томонидан пул маблағларини йиғиш қатъиян тақиқланади.

Ота-оналар таълим муассасасида пул маблағларининг йиғилиши ҳолатлари ҳақида оғзаки ёки ёзма равишда бевосита кенгашга мурожаат қилиши мумкин. Бундай ҳолат юз берган тақдирда, кенгаш томонидан туман (шаҳар) мактабгача таълим бўлимларининг раҳбар ходимлари иштирокида муҳокама этилади ҳамда айбдор шахсларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортиш чоралари кўрилади.

Кенгаш ҳар чоракда таълим муассасасининг умумий ота-оналар йиғилишида ўз фаолияти ва тарбияланувчиларни мактабга тайёрлашга йўналтириш ишлари тўғрисида ҳисобот беради.

Изоҳ билдириш