41236

Ўзбекистонда янги кўкрак нишони таъсис этилади

Ўзбекистон 6 июнь 12:28 706

Ўзбекистонда ёш олим ва талабаларни ҳамда ташаббускор фуқароларни қўллаб-қувватлаш мақсадида янги кўкрак нишони таъсис этилади.

Бу ҳақида Президентнинг «Олий таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш ва уларнинг мамлакатда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларда фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорида қайд қилинган.

Қарорга кўра, ёш олим ва талабаларга ҳамда ташаббускор фуқароларга мамлакатда инновацион ғоя ва технологияларни ривожлантиришга қўшган муносиб ҳиссаси учун топшириладиган “Инновацион ғоялар етакчиси” кўкрак нишони таъсис этилади.

Кўкрак нишонининг кимга ва қайси хизматлари учун топширилиши алоҳида қарор билан белгилаб берилади.

Изоҳ билдириш