50514

Ўзбекистонда янги банк ташкил этилди

Ўзбекистон Бугун 15:53 1

Ўзбекистон Президентининг «2017—2021 йилларда Тошкент шаҳрида арзон кўп қаватли уй-жойлар қурилишини кенгайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2017 йил 13 мартдаги ПҚ-2824-сонли қарорида «Пойтахт банк» акциядорлик жамияти ташкил этилиши белгиланган, деб хабар беради Марказий банк матбуот хизмати.

Ўзбекистон Марказий банки Бошқаруви 2018 йил 29 декабрда «Пойтахт банк» акциядорлик жамиятига (Тошкент шаҳри) банк операцияларини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилди.

Банкнинг устав капитали 100 миллиард сўм миқдорида белгиланган бўлиб, 100 фоиз Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан шакллантирилган.

Банк Кенгаши Раиси – Тошкент шаҳар ҳокими маҳкамасининг Молия бош бошқармаси бошлиғи Лутфулла Исматуллаев

Банк Бошқарув раиси – Қаҳрамон Арипов.

 

Изоҳ билдириш