24392

Ўзбекистонда яна бир давлат қўмитаси ташкил этилди

Ўзбекистон 22 ноябрь 9:40 1 149

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг фармони билан Мудофаа саноати давлат қўмитаси ташкил этилди.

Янги тузилма давлат мудофаа буюртмаларини шакллантириш ва ишлаб чиқаришни ташкил этиш билан шуғулланади.

Қўмита Ўзбекистон Қуролли кучлари тизимини қурол-яроғ, ҳарбий техника, озиқ-овқат ва бошқа моддий буюмлар билан таъминлаши белгиланган.

Эндиликда мамлакат ҳудудида ҳарбий-техника воситаларини ишлаб чиқариш, таъмирлаш, қайта ишлаш ва йўқ қилиш ушбу қўмита тақдим этган лицензия асосида амалга оширилади.

Янги ташкил этилган қўмита таркибига учта давлат корхонаси – «Ўзмахсусимпекс», «Шарқ» ДУК ва Чирчиқ авиасозлик таъмирлаш заводи киритилган.

Изоҳ билдириш