23742

Ўзбекистонда Қуръонни ўрганиш учун пулли курслар очилади

Ўзбекистон 15 ноябрь 14:42 607
Фото: islom.uz

Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳокимиятлар билан ҳамкорликда жойларда Қуръон ва араб тилини ўрганиш бўйича пулли курслар ташкил қилади. Бу ҳақида Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 13 ноябрдаги тегишли буйруғида айтилган.

Ҳужжатда қайд этилишича, курс 1 декабрдан бошланиб, 6 ой давом этади. Ўқиш нархи 1 500 000 сўмни ташкил қилади. Бундан ташқари, битта ўқув гуруҳида одамлар сони 15 нафардан ошмаслиги кераклиги белгиланган.

Изоҳ билдириш