51112

Ўзбекистонда тест топшириш учун тўлов жорий этилиши мумкин

Ўзбекистон 18 февраль 11:56 517

Давлат тест маркази томонидан олий таълим муассасаларига тест синовлари орқали қабул қилиш тизимини такомиллаштиришга оид Президент қарори лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.

Лойиҳа билан шу жумладан, олдинги ўқув йилларида таълим муассасаларини тугатган абитуриентлардан (тўлиқ давлат таъминотидаги етим болалар, I ва II гуруҳ ногиронлари мустасно) тест синовларида иштирок этиши учун энг кам иш ҳақининг бир баробарига тенг миқдорида йиғим (202 730 сўм) ундириш таклиф этилмоқда.

Лойиҳа юзасидан фикрларингизни Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида қолдиришингиз мумкин.

Каналга уланиш:
https://t.me/huquqiyaxborot

Изоҳ билдириш