7386

Ўзбекистонда Россия Ички ишлар вазирлигининг ваколатхонаси очилади

Ўзбекистон 23 май 14:53 284

Россия ИИВ раҳбарининг Ўзбекистонга ташрифи давом этмоқда. Бугун Владимир Колокольцев Тошкентда Ўзбекистон ички ишлар вазири генерал-майор Абдусалом Азизов билан учрашди.

Учрашув давомида Россия ИИВ раҳбари ушбу йилнинг 5 апрелида имзоланган, Ўзбекистон фуқароларини Россияда вақтинча ишга жалб қилиш ҳамда миграция соҳасида икки томонлама ҳамкорликни йўлга қўйиш ҳақидаги шартномаларини амалга оширишнинг муҳим аҳамиятга эга эканини таъкидлади.

«Россия ИИВининг Ўзбекистонда ваколатхонаси ташкил қилиш ҳамда унингн фаолияти ҳақида аҳолига маълумот тарқатиш масаласига алоҳида эътибор берилди», — деб хабар қилмоқда Россия ИИВ матбуот хизмати.   Колокольцевнинг сўзларига қараганда, тез орада ноқонуний миграцияга қарши фаолият юритадиган ва мигрантлар ҳуқуқини ҳимоя қиладиган Россия-Ўзбекистон ишчи гуруҳлари ташкил қилиш керак.

Россия ИИ вазири бу борадаги ҳамкорликни ШҲТ Ҳудудий Аксилтеррор Тузилмаси доирасида ҳамкорликни йўлга қўйишни таклиф қилди. Учрашув доирасида Россия ва Ўзбекистон вазирликлари орасида 2017-2018 йиллардаги ҳамкорлик Протоколи имзоланди.

Изоҳ билдириш