48461

Ўзбекистонда Пластик карталарга хизмат кўрсатувчи янги дастурий таъминот ўрнатилади

Ўзбекистон 17 октябрь 10:56 640

Ягона умумреспублика процессинг маркази (ЯУПМ) Литванинг ASHBURN International компанияси ишлаб чиққан TransLink.iQ дастурий таъминотини жорий этади. ЯУПМ сайтида эълон қилинган ахборотга кўра, бу ташкилотлар ўртасида имзоланган ҳамкорлик тўғрисидаги битимда назарда тутилган.

TransLink.iQ дастурий ечими қуйидаги имкониятларни беради:

POS терминаллари тармоғини бошқариш;
POS терминалларида банк карточкалари ёрдамида тўлов операцияларини амалга ошириш;
карточкадаги операцияларни банк-эквайерга хавфсиз ва тезкор узатиш;
ташқи тизимлар билан интеграцияланиш;
POS терминали дастурий таъминотини масофадан туриб янгилаш;
POS терминаллари функционалини масофадан туриб кенгайтириш ва ўзгартириш;
POS терминаллари тармоғи ишини мониторинг қилиш;
ҳисоботлар тузиш имконияти.

Ушбу дастурий ечимнинг жорий этилиши карталар эгалари ва сақловчиларининг шахсий маълумотлари ҳимояланиши даражасини ошириш имконини беради.

Изоҳ билдириш