39127

Паспорт ўрнига ИД-карталар СИМ-карталар билан бирлаштирилади

Ўзбекистон 17 май 16:58 1 308

Ўзбекистон аҳолиси эндиликда мобил операторини ўзгартирганда ўз рақамларини сақлаб қола оладилар. Бу Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Электрон тижоратни жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан белгиланди, деб ёзмоқда spot.uz

Кўпгина мамлакатларда электрон тижорат операцияларини амалга оширишда мобил телефон рақами фойдаланувчиларни аниқлаш воситаси сифатида хизмат қилмоқда.

Ўзбекистонда бу амалиёт ҳозирда муаммоли бўлиб қолмоқда, чунки операторни ўзгартирганда абонент телефон рақамини ўзгартириши керак бўлади.

Шу муносабат билан, мобил телефон рақами орқали мижозни масофадан аниқлаш учун 2018-йилнинг охиригача бошқа мобил алоқа операторга ўтишда уяли алоқа абоненти ўз телефон рақамини сақлаши тартибга солинади.

2019-йилнинг 1-октябригача «Mobile-ID»ни қўллаш орқали фойдаланувчиларни идентификатсиялаш тизими ишга туширилади.

Бундан ташқари, тизим аҳолини аниқлашда мавжуд паспорт, туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома ва мамлакат ичкарисидаги шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжатларни (ҳайдовчилик гувоҳномасидан ташқари) ИД-карталар билан алмаштиришни ҳам кўзда тутади.

Бу карта ҳар бир фуқарони аниқловчи алоҳида рақамдан иборат бўлиб, унинг шахсий маълумотлари давлат хизматларидан фойдаланишдаги шахсиятни аниқлаш заруриятида фойдаланилади. 1-ноябргача лойиҳа Тошкентда бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобига синов режимида ишга тушади.

Изоҳ билдириш