48522

Ўзбекистонда келгуси ойдан бензин нархи ҳам кўтарилади

Ўзбекистон 20 октябрь 11:12 852

Ўзбекистонда жорий йил 16 ноябрдан бошлаб бензин нархи 5 фоизга оширилади. Бу Normaтив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига қўйилган ҳукумат қарори лойиҳасида кўзда тутилган.

Бензин ва дизел ёқилғиси нархлари 16 ноябрдан қуйидагича бўлади:

Аи-80 маркали автобензин — 4 000 сўм/литр;

Аи-91 маркали автобензин — 4 500 сўм/литр;

дизел ёқилғиси — 4 800 сўм/литр;

дизел ёқилғиси ЭКО — 4 900 сўм/литр.

Қонунда кўрсатилган тегишли тоифадаги шахсларга (ногиронлар, уруш қатнашчилари ва ҳоказо) бензин олиш учун ойига 66 700 сўмдан компенсация тўлаб борилади.

Изоҳ билдириш