7996

Ўзбекистонда илмий мақола билан фан доктори бўлиш имконияти туғилди

Ўзбекистон 30 май 8:16 1 179

Ўзбекистон Президентининг «Олий ўқув юртидан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги 16 февралдаги ПФ–4958-сон фармони ижросини таъминлаш мақсадида 22 майда қабул қилинган Вазирлар Маҳкамасининг «Олий ўқув юртидан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида» 304-сонли қарори асосида ишлаб чиқилаётган ОАК низомлари лойиҳаларида жуда жиддий ўзгариш ва янгиликлар назарда тутилган. Бу ҳақда блогер Хушнудбек Худайбердиев Facebook ижтимоий тармоғида маълум қилди.

«Ҳозирда ОАК расмий сайтида ОАК низомлари лойиҳалари муҳокама қилинмоқда. Низомлар лойиҳаларида жуда жиддий, таъбир жоиз бўлса, инқилобий ўзгариш ва янгиликлар назарда тутилган», — дейилади хабарда.

Жумладан, Илмий даражалар бериш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга мувофиқ мамлакат тарихида илк бор самарали илмий фаолиятни рағбатлантириш ва халқаро тажрибани эътиборга олган ҳолда ОАК Раёсати қарори билан истисно тариқасида тадқиқотлар амалга оширилган муассаса хулосаси ва Илмий кенгаш тақдимномаси асосида қуйидагиларга диссертация ҳимоясисиз илмий даража берилиши мумкин:

Хорижий мамлакатлар илмий журналлари импакт-факторининг тегишли даражаси ҳар бир фан тармоғининг хусусиятидан келиб чиққан ҳолда ОАК Раёсати қарори билан белгиланади.

Изоҳ билдириш