48545

Ўзбекистонда иккита автоҳалокат оқибатида тўққиз киши ҳалок бўлди

Ўзбекистон 23 октябрь 11:57 464

22 октябрь куни содир бўлган ЙТҲлар оқибатида 9 киши ҳаётдан кўз юмди, деб хабар қилди ФВВ матбуот хизмати.

Хабарда айтилишича, Қорақалпоғистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар бошқармасидан олинган маълумотга асосан, жорий йилнинг 22 октябрь куни соат 08:05ларда Беруний тумани ҳудудидан ўтувчи А-380 “Бухоро-Нукус-Беруний” автомобиль йўлининг 680 км да ҳаракатланиб кетаётган “Некция” русумли, д/р 95 E 960 GA автомобиль бошқарувни йўқотиб, қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган “Кобальт” русумли д/р 95 313 NАА автомобиль билан тўқнашув содир этган.

ЙТҲ натижасида 5 нафар фуқаро вафот этган ва 5 нафар фуқаро тан жароҳати олган.

Жароҳатланган фуқаролар Беруний тумани касалхонасига ётқизилган.

Яна бир ЙТҲ Бухоро вилояти ҳудудида содир бўлган.

Бухоро вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасидан олинган маълумотга асосан, жорий йилнинг 22 октябрь куни соат 12:00ларда Жондор тумани Газли ҳудудидан ўтувчи А-380 автомобиль йўлининг 333 км да ҳаракатланиб кетаётган “Ласетти” русумли, д/р 90 L 998 NА автомобиль бошқарувни йўқотиб, шу йўналишда ҳаракатланиб кетаётган “Исузи” русумли д/р 90 N 209 LА юк машинасининг орқа томонига келиб уриган. Тўқнашув натижасида “Ласетти” автомобилида ёнғин чиқиб, машина ичидаги 4 нафар фуқаро вафот этган.

Содир бўлган ЙТҲлар юзасидан дастлабки терговолди текширув ишлари олиб борилаётгани қайд этилган.

Изоҳ билдириш