47815

Ўзбекистонда Coca-Cola корхонаси хусусийлаштирилиши кутилмоқда

Ўзбекистон 21 сентябрь 9:29 406

Молия вазирлигида Европа тараққиёт ва ривожланиш банки, The Coca-Cola Company (АҚШ) ва Coca-Cola İçecek (Туркия) вакиллари билан музокаралар бўлиб ўтди. Бу ҳақда Sputnik хабар бермоқда.

Учрашувда «Coca-Cola Ichimligi Uzbekiston Ltd» корхонасига стратегик ҳамкорни таклиф қилиш масаласи кўриб чиқилди. Ушбу масалани ҳал қилишда Европа тараққиёт ва ривожланиш банки ёрдам кўрсатиши мумкин.

Айни пайтда корхонанинг 57,1 фоиз акцияси «Ўзбекозиқовқатхолдинг» компаниясига, 42,9 фоизи эса The Coca-Cola Export Corporation корпорациясига тегишли.

Маълумот учун, «Coca-Cola Ichimligi Uzbekiston Ltd» қўшма корхонаси 1993 йилда ташкил қилинган. Бугунги кунда компаниянинг Ўзбекистонда 3 та: Тошкент, Наманган ва Урганчда заводлари бор.

Изоҳ билдириш