47587

Ўзбекистонда «буханка» нон нархи қарийб икки баравар ошди

Ўзбекистон 15 сентябрь 11:59 1 604

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Мамлакатимиз аҳолисини ва иқтисодиёт тармоқларини рақобат ва бозор механизмларини жорий этиш асосида дон, ун ва нон билан ишончли таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2018 йил 13 сентябрдаги №731-сонли қарори қабул қилингани ва Ўзбекистонда 15 сентябрдан қолипли нон, яъни буханка нархи давлат томонидан эмас, ички бозордан келиб чиқиб нархланиши ҳақида хабар берган эдик.

Бугун 15 сентябрдан бошлаб «буханка» нархи қарийб икки баробар ошиб, 650 сўмдан 1200 сўмга кўтарилди. Бу ҳақида ижтимоий тармоқларда бир қанча хабарлар тарқалди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда қолипли нон нархи охирги марта 2014 йил сентябрида 50 сўмга қимматлаб, 650 сўм этиб белгиланган эди.

Изоҳ билдириш