27293

Ўзбекистонда ҳайдовчилардан техник кўрик вақтида тиббий маълумотнома сўраш бекор қилинди

Долзарб | Ўзбекистон 24 декабр 15:00 560

Энди Ўзбекистонда транспорт воситасини техник кўрикдан ўтказиш вақтида ҳайдовчиликка яроқлилик тиббий маълумотномасини тақдим қилиш керак бўлмайди, деб хабар берди Sputnik мухбири.

Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов бу тўғрисидаги ҳужжатни имзолади.

Илгари автомобиль эгалари техник кўрик вақтида айнан мана шу маълумотнома сабабли муаммоларга дуч келишарди. Уни олиш учун бир нечта тиббиёт муассаларида кунлаб навбатда туришга тўғри келарди.

Энди транспорт воситасини техник кўрикдан ўтказиш вақтида унинг эгаси паспорти, ҳайдовчилик гувоҳномаси, техпаспорт, газ баллонининг синовдан ўтказилганлиги ҳақидаги далолатнома (агар газ баллон ўрнатилган бўлса) ва кўрик учун йиғим тўлови тўланганлиги ҳақидаги квитанцияни тақдим этади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 1 октябрдан бошлаб ҳайдовчилик гувоҳномалари ва техник паспортлар янги намунадагиларига алмаштирилмоқда.

ASR.UZ нинг TELEGRAMдаги каналига қўшилинг ва сўнгги янгиликларни ўтказиб юборманг
Изоҳ билдириш

Сўнгги янгиликлар