129

Ўзбекистон ва Қирғизистон чегаравий ҳамкорликни муҳокама қилди

Дунё | Ўзбекистон 27 февраль 16:39 422



Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Адҳам Икромов 15 февраль куни Фарғонада Қирғизистон бош вазири ўринбосари Жениш Разаков билан учрашди, деб хабар қилди Қирғизистон ҳукумати сайти.

Учрашувда чегаравий ҳамкорлик, шунингдек ўзбек ва қирғиз давлат чегараларини делимитация ва демаркация қилиш масалалари муҳокама қилинди.

Давлат чегараларидаги ойдинлик киритилмасдан қолган участкалар юзасидан келишувга эришиш бўйича ишларни тез орада якунига етказиш зарурлиги қайд этилди.

Бундан ташқари, икки давлат ҳукуматлари делегациялари аъзолари 16 февраль куни Ўш шаҳрида жойлашган Бобур номидаги драма театрида Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 24 йиллиги муносабати билан ташкил этилган тантанали маросимда иштирок этди

Изоҳ билдириш