36578

Ўзбекистон Республикаси театр арбоблари уюшмаси давлат рўйхатидан ўтказилди

Ўзбекистон 20 апрель 12:16 448

Адлия вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси театр арбоблари уюшмаси давлат рўйхатидан ўтказилди.

Мазкур ташкилотнинг асосий мақсади Ўзбекистон Республикасида театр санъатини янада ривожлантириш, театрларнинг давр талабларига мос репертуарларини шакллантириш, саҳна ижодкорларига қулай шароит ва кенг имкониятлар яратишга кўмаклашиш ҳисобланади.

2018 йил 19 апрель куни вазирлик томонидан Ўзбекистон Республикаси театр арбоблари уюшмаси раиси, Ўзбекистон халқ артисти Ёқуб Ахмедовга ташкилотни давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома топширилди ва ташкилотнинг келгусидаги фаолиятига муваффақиятлар тиланди.

Изоҳ билдириш