4067

Ўзбекистон Республикаси Президентининг янги фармони

Долзарб янгилик | Ўзбекистон 18 апрель 22:41 1 058

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йилнинг 18 апрель куни “Ўзбекистон Республикасининг хусусийлаштирилган корхоналар ва рақобатни ривожлантиришга кўмаклашиш бўйича Давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида”ги фармонни имзолади.

Фармонга кўра, Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси хусусийлаштирилган корхоналар ва рақобатни ривожлантиришга кўмаклашиш бўйича Давлат қўмитасига айлантирилди.

Фармон «хусусийлаштирилган давлат мулки негизида хусусий мулкчилик ва тадбиркорликни ривожлантириш соҳасида давлат сиёсатини сифат жиҳатдан ўзгартиришни таъминлаш, тадбиркорлик субъектларини хусусийлаштирилгандан кейин амалий қўллаб-қувватлаш, шунингдек, давлат мулкидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш мақсадида» қабул қилинган.

Фармонда таъкидланишича, янги қўмитанинг энг муҳим вазифаси хусусийлаштирилган корхоналарни тиклаш ва ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишга кўмаклашиш ҳамда шу асосда янги иш ўринларини яратишдир.

Изоҳ билдириш