17009

Ўзбекистон Президенти Қирғизистонга етиб борди

Ўзбекистон 5 сентябрь 13:59 313

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан Қирғизистон Президенти Алмазбек Атамбоев таклифига биноан 5 сентябрь куни давлат ташрифи билан Бишкек шаҳрига етиб борди. 

«Манас» халқаро аэропортида расмий кутиб олиш маросими бўлди. Ўзбекистон Президентини Алмазбек Атамбоев кутиб олди. Икки давлат байроқлари билан безатилган аэропортда олий мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортди.

Ўзбекистон ва Қирғизистон давлат мадҳиялари янгради. Давлат раҳбарлари фахрий қоровул сафи олдидан ўтдилар.

Олий даражадаги музокараларда Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида ўзаро муносабатларни ривожлантиришнинг асосий масалалари, сиёсий, савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни янада кенгайтириш ва мустаҳкамлаш истиқболлари, мамлакатларимизнинг чегараолди ҳудудлари алоқаларини фаоллаштириш, шунингдек, томонларни қизиқтирган минтақавий ва халқаро муаммоларни муҳокама қилиниши кутилмоқда.

Изоҳ билдириш