49338

Ўзбекистон олтин-валюта захиралари қанчага кўпайди?

Ўзбекистон 21 ноябрь 11:22 469

Марказий банк 2018 йил 1 ноябрь ҳолатига Ўзбекистон олтин-валюта захиралари ҳақидаги маълумотни эълон қилди.

Унга кўра, 2018 йил 1 ноябрь ҳолатига Ялпи олтин валюта захиралари — 26 494,1 миллион АҚШ доллари (2018 йил 1 октябрь ҳолатига 26 407,3 миллион АҚШ доллари, ўтган ойга нисбатан 86,8 миллион АҚШ долларига кўпайди), шундан халқаро валютадаги активлар — 11 846,1 миллион АҚШ доллари, монетар олтин — 14 648,0 миллион АҚШ доллари ташкил қилди.

Соф олтин-валюта захиралари — 25 716,4 миллион АҚШ долларини ташкил этди (2018 йил 1 октябрь ҳолатига 25 494,5 миллион АҚШ доллари).

Эслатиб ўтамиз, Марказий банк томонидан олтин-валюта захираларини самарали бошқариш мақсадида захираларнинг ялпи ва соф қийматлари ҳисоби юритилади.

Соф олтин-валюта захиралари тижорат банклари ва давлат бошқаруви органларининг Марказий банкда очилган ҳисобварақларидаги валюта маблағларини, яъни Марказий банкнинг ушбу ташкилотлар олдидаги мажбуриятларини ҳисобга олмайди.

Изоҳ билдириш