42448

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси огоҳлантиради

Ўзбекистон 20 июнь 12:40 600

Ижтимоий тармоқларда тарқалаётган маълумотларга қараганда айрим хорижий давлат ҳудудларида болалар сифатсиз дори воситалари таъсирида юзага келган кучли аллергик реакция қурбонлари бўлишган. Бу ҳақда Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси огоҳлантирмоқда.

Истеъмол қилиниши болалар ўлимига сабаб бўлган дори воситалари ноқонуний йўллар орқали мамлакатимиз ҳудудига ҳам кириб келган бўлиши мумкин.

Азиз истеъмолчилар, қуйидаги:

Амоксициллин,

Капесула,

Ибупрофен суспензия,

Алклофенак,

Сумамед,

Ингалипт,

Антисепт,

Инфлюцид,

Детский панадол,

Санасол, каби дори воситаларини харид қилиш чоғида дорихона ходимидан дориларнинг сифатини тасдиқловчи ҳужжатларни талаб қилишингизни, дори воситаларининг серияси, яроқлилик муддатига алоҳида эътибор қаратишингизни сўраймиз, дейилади Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси хабарида.

Изоҳ билдириш