32127

Ўзбекистон ИИВ тизимида янги тайинловлар амалга оширилди

Ўзбекистон 17 февраль 20:19 915

Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги тизимида янги тайинловлар амалга оширилди, деб хабар берди Uznews.uz «Постда» газетасига таяниб.

Подполковник Бобомуродов Иброҳим Жўраевич ИИВ ҳузуридаги тергов департаменти бошлиғининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.

Подполковник Аҳмедов Шароф Абдуллаевич Жиззах вилояти ИИБ қўриқлаш бошқармаси бошлиғи лавозимини эгаллади.

Бундан ташқари, подполковник Камолов Қаҳрамон Ахматович Қорақалпоғистон Республикаси Хўжайли тумани ИИБ бошлиғи этиб тайинланди.

Изоҳ билдириш