48897

«Ўзбекистон хаво йуллари» ишга қабул қилиш учун номзодлар танловини эълон қилади

Ўзбекистон 6 ноябрь 8:37 1 574

Ташкиллаштириш хизматида ишлаш
«Узбекистон Хаво Йуллари» Миллий Авиакомпанияси «Фарғона» Халкаро Аэропорти ДУК ташишни ташкиллаштириш хизматида ишлаш учун номзодлар танловини эълон қилади.

Ташишни ташкиллаштириш хизматида ишлаш учун олий ва ўрта-махсус маълумотга эга бўлган ёши 18 дан 35 ёшгача бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари қабул қилинади.

Номзодлар давлат, рус ва инглиз тилларини, матнларни ўкиш ва таржима қилиш хамда йўловчилар билан сухбатлашиш учун етарли даражада билишлари керак..

Номзодлар танлов комиссиясига куйидаги хужжатларни тақдим этишади:

Танловда катнашишга ариза;
Пасспорт;
Харбий хизмат ўтаганлиги тўғрисидаги ёки чақирувчилик гувохномаси;
Таълим муассасасини битирганлиги хақида диплом;
Аввалги иш жойидан ёки ўқув юртидан маълумотнома
Тавсифнома;
Резюме.
Хужжатлар 2018 йил 20 ноябрьгача қабул килинади.

Танлов 2018 йил 21 ноябрь куни ўтказилади.

Танловдан утган номзодлар кадрлар захираси булиб, вакант лавозим мавжудлигида ишга кабул қилинади ва «Узбекистон хаво йуллари» МАК ўкув машқ марказида ташишни ташкиллаштириш хизмати ходимларини тайёрлаш курсларида ўқишга юборилади.

Аризалар куйидаги манзил буйича қабул килинади:
150100, Фаргона шахар, Аэропорт кучаси, 16 уй
Ходимлар билан ишлаш бўлими тел.73 241-59-94
Ташишни ташкиллаштириш хизмати тел.73 241-60-07

Изоҳ билдириш