6661

Ўзбекистон Халқаро армия ўйинларида илк бор иштирок этади

Ўзбекистон 18 май 9:41 256

Бир қатор мамлакатлар Халқаро армия ўйинларида илк бор иштирок этади. Улар орасида Ўзбекистон ҳам бор, деб хабар беради «ТАСС».

Ўйинлар ташкилий қўмитаси 32 мамлакат ҳарбий атташелари билан ўтказилган мажлис чоғида тадбирларга қўшилаётган янги мамлакатларни санаб ўтди. Булар Исроил, Фижи, ЖАР, Ўзбекистон, Уганда, Лаос ва Суриядир.

Ўйинлар Россия, Озарбайжон, Беларусь, Қозоғистон ва Хитойнинг 22 полигонида 29 июндан 12 августга қадар ўтказилади. Даставвал 73 мамлакатга таклифномалар юборилган эди. Шулардан 28 таси розилик бергани, 16 таси ҳали якуний қарор қабул қилмагани олдинроқ билдирилган эди.

Изоҳ билдириш