45513

Ўзбекистон аэропортларда божхоначилар погонсиз форма кийишади

Ўзбекистон 8 август 18:05 608

“Тошкент-аэро” ИБК бошлиғи Равшан Тожиев аэропортларда хизмат қилаётган ходимлар учун мўлжалланган янги кийим бошни намойиш қилди, деб хабар қилди NUZ.UZ нашри.

Янги форма ранги, дизайни ва погон йўқлиги билан фарқ қилади. Ҳарбий унвонлар металл пластиналарга муҳрланади ва кўкракка тақилади.

Формани алмаштириш сабаби – погонли жиддий кийим бош йўловчиларга психологик жиҳатдан салбий таъсир кўрсатиб, улар билан ўзаро ишончли муносабат ўрнатилишига тўсқинлик қилади.

Тожиевнинг фикрига кўра, янги форма ходимларга йўловчилар ва пойтахт меҳмонларини хайрихоҳлик билан кутиб олиб ва жўнатишга ёрдам беради.

Изоҳ билдириш