36056

ЎзА агентлиги бош директори ўринбосари тайинланди

Ўзбекистон 16 апрель 9:29 30

Абубакир Култураевич Уразов Ҳукумат қарори билан Миллий ахборот агентлиги бош директорининг ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» каналида маълум қилинди.

Эслатиб ўтамиз, Миллий ахборот агентлиги (ЎзА) тўғрисидаги низомга мувофиқ ЎзАнинг бош вазифаси ахборот тўплаш ва уларни оммавий ахборот воситаларига, давлат органларига, муассасаларга, корхоналарга ва ташкилотларга, жамоат бирлашмаларига, шунингдек, республикадаги ва унинг ташқарисидаги хусусий кишиларга етказиб беришдан иборат.

Изоҳ билдириш