48467

Ўз ўғлини 4 млн. сўмга сотаётган аёл қўлга олинди

Ўзбекистон 17 октябрь 13:27 388

Ҳали бир ойлик ҳам бўлмаган ўғлини сотаётган она қўлга олинди
Самарқанд шаҳрида 2018 йил 15 октябрь куни ўтказилган тезкор тадбир натижасида Оқдарё туманида яшовчи С.Н. (исмли аёл) синглиси М.Н. билан бирга “Единственный” кафесида С.Н.нинг ҳали бир ойлик ҳам бўлмаган ўғлини 4 млн. сўмга сотаётган вақтларида ушланганлар.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси

Изоҳ билдириш