48534

Ўз отасини ўлдирган ўғилга нисбатан суд ҳукми ўқилди

Ўзбекистон 22 октябрь 9:38 1 195

Дўстлик тумани, Бунёдкор ҚФЙ, Х.Олимжон кўчаси, 5-уй, 2-хонадонда яшовчи Шахзод Қозоқбоев ўғли 12 йилдан буён онаси Г.Намозова билан бирга яшамаётган отаси Зафаробод тумани, Узун ҚФЙ, Туркистон кўчасида яшовчи Али Номозовнинг муттасил равишда онасини хўрлаб, уни шаъни ва қадр-қимматини камситиб келаётганлигидан нафратланиб, отасини қасддан ўлдириш мақсад қилган. Бу ҳақида Жиноят ишлари бўйича Зафаробод туман суди хабар берди.

Шахзод Қозоқбоев 2018 йил 16 июнь куни Пахтакор тумани марказий деҳқон бозоридан пичоқча сотиб олиб, шу куни соат 22:10 ларда Зафаробод тумани, Узун ҚФЙ, ҳудудида жойлашган «Ойбекина-бекина» МЧЖга қарашли автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаси олдида отаси А.Намозовни учратиб, у билан юзага келган ўзаро жанжал оқибатида ўзи билан олиб келган пичоқча билан унинг бўйин соҳасидан кесиб ҳаёти учун хавли бўлган оғир тан жароҳати етказиши оқибатида А.Намозов воқеа жойида вафот этган.

Мазкур жиноят иши жиноят ишлари бўйича Зафаробод туман суди томонидан 2018 йил 18 октябрь куни кўриб чиқилиб, Ш.Қозоқбоевнинг айбига иқрор ва пушаймонлигини, оилавий аҳволини, ёшлигини, муқаддам судланмаганлигини, жабрланувчининг унга нисбатан даъвоси йўқлигини инобатга олиб, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖК 97-моддаси1-қисми билан 7 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Изоҳ билдириш