44973

Ўз чақалоғини ҳожатхонага ташлаган келинчакка атиги 2 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди

Ўзбекистон 20 июль 13:30 985

2018 йил 3 апрель куни соат 19:00 ларда Олтиариқ туманида яшовчи судланувчи Х.Б. ўзининг яшаш уйи ҳожатхонасида соғлом қизалоқни дунёга келтиради. Бу ҳақда «Darakchi.uz»нашри хабар беради.

Бир ойлик келинчак ушбу ҳолатдан шарманда бўлишдан қўрқиб, чақалоғини қасддан ўлдириш мақсадида уни ҳожатхона ичига ташлаб юбориб, чақалоқни яшириш мақсадида ҳожатхона ичига хом ва пишган ғишт бўлакларини чақалоқни устига ташлаб юборган.

Шундан сўнг Х.Б мазкур ҳолатни яқинларидан яшириб, қорнида бўлган бир ойлик ҳомиласи тушиш хавфи бўлаётганлиги сабабли қон кетаётганлигини айтганлиги учун яқинлари томонидан Олтиариқ туман марказий шифохонасига олиб борилиб, унга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.

Бу вақтда хонадонда қолган фуқаро Ф.М ҳожатхона ичидан чақалоқ йиғиси келаётганлигини эшитиб, ҳожатхона ичида бўлган чақалоқни қўшнилар ёрдамида олиб чиқиб, туман марказий шифохонасига олиб борган.

Олтиариқ туман Марказий шифохонасида чақалоққа кўрсатилган биринчи тиббий ёрдам натижасида чақалоқнинг ҳаёти сақлаб қолиниб, Х.Бнинг жиноий қилмиши ошкор бўлади.

Судда судланувчи Х.Б айбига тўлиқ иқрор бўлди ва қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини айтди.

Жиноят ишлари бўйича Бувайда туман суд Х.Б.га 2 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

Изоҳ билдириш