39438

Ўтган йили президентга тақдим қилинган лойиҳа рўёбга чиқди

Ўзбекистон 19 май 18:16 808

Шавкат Мирзиёев ўтган йили 2 июнда Андижон вилоятида бўлганида Асака туманида замонавий иссиқхона қуриш лойиҳаси тақдим этилган эди. Тадбиркор ташаббуси ва давлат кўмаги натижасида ушбу лойиҳа қисқа даврда рўёбга чиқди. «Сабо ҳамкор» масъулияти чекланган жамияти томонидан гидропоника усулида банан ва помидор етиштирилувчи иссиқхоналар бунёд этилди. Туркиянинг «Asya Modern Serachilik» компанияси билан тузилган шартномага асосан инновацион ускуналар олиб келинди.

Президентимиз мазкур иссиқхоналарни кириб кўрди. Компьютер орқали бошқариладиган совутиш ва суғориш тизими билан танишди.

2 гектарлик иссиқхонада банан кўчатлари парваришланмоқда. Биринчи мавсумда бу мевадан 250-300 тонна ҳосил олиш кутилмоқда. Помидор кўчатлари экилган 1 гектарлик иссиқхонадан жорий йилда 300 тонна  ҳосил олиш ва қўшни давлатларга экспорт қилиш мўлжалланмоқда. Корхонада 40 дан ортиқ доимий иш ўрни яратилган.

Жамият томонидан келгусида ушбу замонавий иссиқхона  мажмуасини кенгайтириш, маҳсулотни қайта ишлаш ва сақлаш шароитини яратиш режалаштирилмоқда.

 

Изоҳ билдириш