46100

Қўшнисини тилла тақинчоқларини тунаб кетган аёл қўлга олинди

Ўзбекистон 17 август 12:06 286

Бухоро шахар ИИБга 1965 йилда туғилган. Газли шоҳ кўчасида яшовчи Санам Ҳабибова ариза орқали мурожаат қилиб, жорий йилнинг 11 август куни соат тахминан 20:00 дан 21:00 га қадар бўлган вақт оралиғида, унинг яшаш уйига кириш эшигининг очиқлигидан фойдаланиб, ғайриқонуний равишда кириб, жами қиймати 3900 АҚШ долларига тенг бўлган тилла тақинчоқларини яширин равишда талон-торож қилиб, жабрланувчига жами 30.381.780 сўмлик миқдордаги моддий зарар етказиб, ўғирлик жиноятини содир қилганлигини билдирган.

Олиб борилган тезкор суриштирув натижасида ушбу жиноятни 1985 йилда туғилган Газли шоҳ кўчаси 13-уйда яшовчи Рўзиева Ойгул Ибодуллаевна томонидан содир қилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро О.Рўзиевага нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб,тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳ билдириш