36566

Ҳукумат учун алоҳида мобил алоқа тизими яратилади

Ўзбекистон 20 апрель 10:12 204

Ўзбекистонда ҳукумат мобил алоқа тизими яратилади. Бу Ўзбекистон Президентининг «Инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш ва идоравий ахборот тизимлари жадал интеграциялашувининг ташкилий чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида кўзда тутилган.

Ҳужжатда таъкидланишича, 2019 йил 1 январгача Давлат ва бошқа ахборот тизимлари билан интеграциялашган лойиҳаларни бошқариш бўйича ягона миллий ахборот тизими ишга туширилади.

Қарорда телекоммуникация хизматлари учун бюджет маблағларини тежаш имконини берувчи, телефон суҳбатлари хавфсизлиги ва назоратини таъминловчи ҳукумат мобил алоқа тизимини яратиш кўзда тутилган.

1 июлга  қадар лойиҳани молиялаштириш бўйича таклифлар киритилади, 1 августгача эса унинг техник-иқтисодий асоси тайёрланади.

1 ноябргача лойиҳа Тошкентда бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан синов режимида ишга туширилади.

Изоҳ билдириш