48536

Учтепадаги газ қўйиш шохобчасида даҳшатли портлаш содир бўлди

Ўзбекистон 22 октябрь 11:44 1 298

2018 йил 21 октябрь куни соат 20:00да Тошкент шаҳрининг Учтепа тумани, Изза даҳасида жойлашаган «Power auto gas» МЧЖга қарашли автомашинларга газ қўйиш шохобчасида ВАЗ 2106 русумли автомашина газ баллони ёрилиб, портлади. Бу ҳақда туман кенгаши депутати Нуриддин Зайнитдинов Facebook’даги саҳифасида маълум қилди.

Сурхондарёлик Ш.М. бошқарувидаги Тошкент вилояти, Зангиота туманидан рўйхатдан ўтган, 80 литр ҳажмдаги метан газ ускунаси ўрнатилган, 2018 йил апрель ойида техник кўрикдан ўтган машина орқа қисми ва кузов деталлари бўлакларга ажралиб, турли томонларга сочилиб кетган.

Ҳодиса содир бўлган жойда Учтепа тумани, 31-мавзеда истиқомат қилувчи 296-мактабнинг 9-синф ўқувчиси Б.Б. «ўнг оёқ сон тепа қисми урилиб шилинган яраси» жароҳати олганлиги аниқланган. Воқеа жойида унга биринчи ёрдам кўрсатилган, касалхонага мурожаат қилинмаган.

Шохобчага содир бўлган жойга тегишли хизматлар вакиллари етиб бориб, МЧЖ техник ходимлари билан бирга атроф ўралиб, фуқаролар хавфсизлиги таъминланган.

Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб бормоқда.

Изоҳ билдириш