49818

Учтепа туманида яшовчи фуқаро ўз танишини 164 млн. сўмга «туширди»

Ўзбекистон 10 декабрь 10:57 245

Жорий йилнинг 8 декабрь куни Тошкент шаҳар ИИББга келиб тушган ҳужжатларга кўра, унда 2016 йил ноябрь ойида Учтепа туманида яшовчи Ж.Ю. Аҳил маҳалласи ҳудудида таниши М.А.га Олмазор тумани ҳудудидан 2 хоналик уй олиб беришликни айтиб, уни алдаб 164 млн. сўм пулини олиб, шу кунга қадар уй олиб бермасдан пулларни ўз эҳтиёжи учун ишлатиб юборганлиги кўрсатилган. Ж.Ю. ушланган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси

Изоҳ билдириш