36114

Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институти ишга таклиф этади. Маош – 8 000 000 сўм!

Ўзбекистон 16 апрель 13:30 895

Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институти ишга таклиф этади!

Номзодларга қўйиладиган талаблар:
олий маълумот (юридик, социолог, молия ва бошқа ижтимоий соҳалар);
давлат тилини яхши билиши (рус ёки бошқа тилларни билиш устунлик беради);
меҳнат қонунчилиги доирасида бошқа талаблар.

Хизмат вазифалари: стратегик ҳужжатларни ишлаб чиқишда иштирок этиш;

илмий-амалий тадқиқот ишларида ахборот технологияларини жорий қилиш бўйича изланишлар олиб бориш, таклифлар киритиш;
аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини оширишнинг инновацион услублар ҳамда усулларини илмий тадқиқ этиш, таклифлар киритиш;
суд-ҳуқуқ соҳасидаги қонун ҳужжатлари қўлланилиш амалиётини таҳлил қилиш ва такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
давлат бошқаруви самарадорлигини оширишнинг ҳуқуқий муаммоларини тадқиқ этиш;
ижтимоий-иқтисодий соҳадаги муносабатларни ҳуқуқий тартибга солишнинг стратегик ривожлантириш йўналишларини аниқлашда қатнашиш.

Ойлик иш ҳақи, ижтимоий ҳимоялашга қаратилган қуйидаги тўловлар таъминланади:
ойлик иш ҳақи – 4 млн. сўмдан 8 млн. сўмгача (мукофот пули ва моддий ёрдамлардан ташқари);
6 та байрам ва 4 та чорак якунлари бўйича ойлик иш ҳақи фонди миқдорида мукофот пуллари;
қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сотиб олиш учун йилда бир маротаба моддий ёрдам (энг кам ойлик иш ҳақининг 10 баравари миқдорида).
Бундан ташқари:
адлия органлари ходимларига бериладиган махсус унвон мартаба даражалари берилади;
илғор хорижий тажрибани ўрганиш мақсадида чет элларга хизмат сафарлари ва стажировкаларга юборилади.

Танловда иштирок этиш истагини билдирган номзодлар 2018 йил 1 май кунига қадар ўз шахсий варақасини [email protected] электрон почтасига тақдим этишлари лозим. Юборилаёган маълумотномада номзоднинг яшаш манзили ва телефон рақамлари тўғрисидаги маълумотлар ҳам экс эттирилиши керак.

Изоҳ билдириш