42332

Қўқонда олиб қочилган «Spark» Асакадан топилди

Ўзбекистон 19 июнь 15:46 190
Фото: Asr.Uz

16 июнь куни Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрида номаълум шахс Ҳ.Н.нинг уйи олдида қаровсиз қолдирилган Spark русумли машинани олиб қочди. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Андижон вилояти, Асака туманида яшовчи М.А. содир этганлиги аниқланди.

У автомобилни Асака туманидаги Сўфи қишлоғи ҳудудида ҳайдаб кетаётганида ИИБ ходимлари томонидан ушланди.

Изоҳ билдириш