39419

Ўқишга киритишни ваъда қилиб 1200 АҚШ долларини ўзлаштирган фирибгар қўлга олинди

Ўзбекистон 19 май 15:31 540

Бухорода ўқишга киритишни ваъда қилиб 1200 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритган шахс фош этилди.

Бухоро шаҳар ИИБга, 1971 йилда Когон туманида туғилган, Когон тумани яшовчи, Д. Ботирова ариза орқали мурожаат қилиб, 2017 йил январь ойида 1993 йилда туғилган Шофиркон тумани С.Жўра МФЙда яшовчи Шахризод Жамолов Бахтиёр ўғли алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан, Д.Ботированинг ишончига кириб, унинг қизи 1998 йилда тугилган Маҳфуза Маҳмудовани Бухоро тиббиёт коллежига ўқишга киритишда ёрдам беришини ёлғондан айтиб, Бухоро шаҳар Т.Фарогий кўчасида жойлашган “Музаффар-файз” номли мебел ишлаб чиқариш корхонаси яқинида Д.Ботировадан 1200 АҚШ доллари олиб, ушбу пулларни ўз манфаати йўлида сарфлаб юбориб, фирибгарлик жиноятини содир қилганлигини аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жамолов Шаҳризод Бахтиёр ўғлига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб,тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳ билдириш