7480

Туркманистон Амударё узра қурилган янги кўприкдан фойдаланиш нархларини эълон қилди

Ўзбекистон 25 май 8:24 358

Туркманистон Амурдарё узра қурилган Туркманобод–Фароб, Отамурод–Керкичи автомобиль кўприкларидан фойдаланишда хорижий давлатларнинг автотранспорт воситалари эгалари учун нархларни эълон қилиб, Сейди шаҳри яқинида мамлакат ҳудудига кириш ва транзитдан фойдаланишга ҳам тўлов қабул қилинишини билдириб ўтди, дея хабар беради Халқаро автомобиль ташувчилари ассоциацияси.

Ассоциацияга кўра, ушбу маълумотлар Туркманистон ташқи ишлар вазирлиги томонидан тарқатилган.

Отамурод–Керкичи темир йўл кўприги 2009 йилда очилган эди, Туркманобод–Фароб автомобиль ва темир йўл кўприклари 2017 йилнинг мартида фойдаланишга топширилганди.

Автомобиллар учун мўлжалланган кўприкнинг қатнов қисми 4 йўлакдан иборат бўлиб, 21,5 метр кенгликка эга. Автотранспорт воситаларининг хавфсиз ҳаракатланиши учун кўприкка яқин 6 километр узунликда пундусли йўл айиргичлар барпо этилган. Кўприкнинг икки четида пиёдалар учун эни 1,5 метр бўлган йўлаклар қурилган.

Илгари Амударё орқали темир йўл транспорти ҳаракати 1901 йилда қурилган эски кўприк орқали амалга ошириларди. Янги темир йўл кўпригининг узунлиги 1750 метрга тенг.

Изоҳ билдириш