34351

Туркиялик супер кино юлдузи «Демир» Бухорода ўзбек триллерида суратга тушишни бошлади

Ўзбекистон 26 март 17:20 543

23 март куни туркиялик супер кино юлдузи Мурат Йилдирим Мухлиса Азизованинг “SCORPION” триллерида суратга тушиш учун Ўзбекистонга етиб келган эди.

Айни кунларда машҳур актёр иштирокидаги саҳналар Бухоро вилоятида суратга олинмоқда. Шу билан бирга ўзбекистонлик томошабинларга яхши таниш бўлган Вячеслав Разбегаев ҳам Бухоро вилоятида давом этаётган суратга олиш ишларида қатнашмоқда.

Шу йилнинг 28-март куни соат 11:00да Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Ёшлар пресс клуби залида оммавий ахборот воситалари вакиллари учун Мурат Йилдирим иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, мазкур филм Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, “Ўзбеккино” Миллий агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ҳамда Кинематографияни ривожлантириш маркази томонидан суратга олинмоқда.

 

Изоҳ билдириш