36659

Tуман ҳокими ёрдамчиси ДХХ ходимлари томонидан қўлга олинди

Ўзбекистон 21 апрель 15:30 508

Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг Хоразм вилояти бошқармаси тезкор ходимлари Бош прокуратура ҳузуридаги СВОЖЖДЛҚК департаментининг вилоят бошқармаси ходимлари билан биргаликда фирибгарлик билан боғлиқ жиноятнинг олдини олишди. Бу ҳақда «Ўзбекистон24» телеканали хабар берди.

Телеканалда намойиш этилган лавҳада айтилишича, махсус хизмат ходимлари томонидан Қўшкўпир тумани ҳокимининг чегара масалалари бўйича ёрдамчиси Умурбек Атаназаров фуқароларни Жанубий Кореяга ишга юбориш учун кўмаклашиш баҳонасида алдов орқали уларнинг пулларини олиш билан шуғулланиб келаётганлиги аниқланган.

Ўтказилган тезкор тадбир жараёнида Умурбек Атаназаров Жанубий Кореяга шартнома асосида ишга жўнатиш учун икки нафар фуқародан саккиз минг доллар олаётган вақтида қўлга олинди. Дастлабки терговолди суриштируви вақтида у шу вақтга қадар 12 нафар фуқародан жами 22400 доллар олганлиги маълум бўлди.

У юқорида айтиб ўтилган ҳолатлар бўйича айбига тўлиқ иқрорлигини билдирди.

Ҳозирда ушбу ҳолат бўйича ҳоким ўринбосари Умурбек Атаназаровга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.

Изоҳ билдириш