45610

Тошкентнинг 4 та туман солиқ инспекцияларига янги бошлиқлар тайинланди

Ўзбекистон 10 август 12:53 533

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раҳбариятининг кеча, 8 августдаги буйруғига асосан Тошкент шаҳрининг тўртта туман давлат солиқ инспекцияларига янги бошлиқ тайинланди.

Ғиёс Мирвасилович Дўсмуҳаммедов – Тошкент шаҳар Яшнобод тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Дўсмуҳаммедов 1968 йилда туғилган, маълумоти олий, иқтисодчи. 1999 йилиТошкент молия институтини тамомлаган.

Солиқ органларидаги меҳнат фаолиятини 1994 йилда Тошкент шаҳар Юнусобод тумани давлат солиқ инспекцияси Жисмоний шахсларни солиққа тортиш бўлими давлат солиқ инспектори вазифасидан бошлаган. Кейинчалик туман давлат солиқ инспекцияси бўлим бошлиғи, инспекция бошлиғи ўринбосари,  Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаси бўлим бошлиғи лавозимларида фаолият юритган.

У жорий йил июнь ойидан буён Тошкент шаҳар Яккасарой тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи вазифасини бажарувчи лавозимида ишлаб келаётган эди.

Равшан Исакджанович Раимов – Тошкент шаҳар Чилонзор тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Раимов 1976 йилда туғилган, маълумоти олий, иқтисодчи–математик. 1998 йили Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган.

Солиқ органларидаги меҳнат фаолиятини1999 йилда Тошкент шаҳар Чилонзор тумани давлат солиқ инспекцияси Жисмоний шахсларни солиққа тортиш бўлими давлат солиқ инспектори вазифасидан бошлаган. Кейинчалик туман давлат солиқ инспекцияси бўлим бошлиғи, инспекция бошлиғи ўринбосари,  Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаси бўлим бошлиғилавозимларида фаолият юритган. 2017 йил октябрь ойидан буён Давлат солиқ қўмитаси бош бошқарма бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

Шокирбек Султонбекович  Исоқов – Тошкент шаҳар Учтепа тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғилавозимига тайинланди.

Исоқов 1962 йилда туғилган, маълумоти олий, иқтисодчи. 1986 йили Тошкент халқ хўжалиги институтини тамомлаган.

Солиқ органларидаги меҳнат фаолиятини 1995 йилда Тошкент шаҳар Сирғали тумани давлат солиқ инспекцияси савдо корхоналари ва хизмат кўрсатиш тармоқларини назорат қилиш бўлими давлат солиқ бош инспекторивазифасидан бошлаган. Кейинчалик туман давлат солиқ инспекцияси бўлим бошлиғи, инспекция бошлиғи ўринбосари,  Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаси давлат солиқ бош инспектори лавозимларида фаолият юритган.

Шокирбек Исоқов 2017 йил апрель ойидан буён Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳар давлат солиқ бошлиғи вазифасини бажарувчисилавозимида ишлаб келаётган эди.

Оловиддин Хусниддинович Иноғомов – Тошкент шаҳар Бектемир тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғилавозимига тайинланди.

Иноғомов 1980 йилда туғилган, маълумоти олий.2009 йили Тошкент молия институтинисолиқлар ва солиққа тортиш йўналиши бўйича тамомлаган.

Солиқ органларидаги меҳнат фаолиятиниТошкент шаҳар Юнусобод туман давлат солиқ инспекцияси Бухгалтерия ҳисоби ва таъминоти бўлими 1–даражали ҳисобчи вазифасидан бошлаган. Кейинчалик туман давлат солиқ инспекцияси шўъба бошлиғи, Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаси бўлим бошлиғилавозимларида фаолият юритган.

У жорий йилнинг март ойидан буён Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаси бошлиғининг ўринбосари вазифасини бажарувчисилавозимида ишлаб келаётган эди.

Изоҳ билдириш