51043

Тошкентлик қиз севгилисини ўлдириб қўйди (видео)

Ўзбекистон Бугун 15:46 1

Тошкентда яшовчи Дилфуза Жалилова севган йигити Фурқат Рамазоновни рашк туфайли ўлдириб қўйган. Бу ҳақида Ўзбекистон 24 телеканалида лавҳа намойиш этилди.

Унда маълум қилинишича, Дилфуза севгилиси Фурқатни синамоқчи бўлиб, дугонаси Мадинадан ёрдам сўраган. Мадина йигит билан гаплашган. Сўнг унга турли суратлар юбора бошлаган ҳамда жинсий алоқага киришишни таклиф қилган.

Фурқатнинг Мадина билан гаплашаётганини билиб қолган Дилфуза унга пичоқ билан бўйнига зарба берган, далилларни йўқотиш учун эса ўзига ҳам пичоқ урган. Натижада Фурқат вафот этган қиз эса тирик қолган.

Дилфуза қўлга олинганда Фурқат ўз жонига қасд қилганини маълум қилган. Тергов ҳаракатлари натижасида ҳақиқат фош бўлди. Дилфуза 10 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди.

Изоҳ билдириш