44626

Тошкентлик аёл АЁҚШдан 7500 млн сўм ўғирлагани аниқланди

Ўзбекистон 13 июль 17:21 720

Қашқадарё вилоятининг Китоб туманида жорий йил 5 июль куни фуқаро И.Қ. ИИБга мурожаат қилиб, шу йил 14 апрель куни ўзига тегишли “Гулистон” МФЙ ҳудудида жойлашган АЁҚШдаги оператор хонасидан катта миқдордаги пул ўғирланганини айтади.

Мурожаатчи “Фарангиз” исмли номаълум аёл 7 млн 500 минг сўм миқдоридаги пулини ўғирлаб кетганлигини маълум қилган. Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Тошкент шаҳар Чилонзор туманида яшовчи Н.Ю. исмли аёл содир этганлиги аниқланиб ушланган.

Изоҳ билдириш