21304

Тошкентдан Хитойга олиб борадиган автотрасса синовдан ўтказилади

Ўзбекистон 20 октябрь 14:29 978

Октябрь ойи охирида «Тошкент – Андижон – Ўш – Иркештом – Қошғар» йўналиши бўйича автомобиль қатновини синовдан ўтказиш режалаштирилган.

19 октябрь куни Қирғизистон ташаббусига кўра президент Алмазбек Атамбоев ва Шавкат Мирзиёев ўртасида ўтган телефон мулоқотида ушбу масала муҳим аҳамиятга эга экани қайд этилди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг сентябрь ойи бошида Ўзбекистон ва Қирғизистон президентлари Ўзбекистон, Қирғизистон ва Хитойни бирлаштирувчи трансмиллий автомагистрал йўли қуришга келишиб олишганди.

Шунингдек, ўзаро учрашув давомида президентлар Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўли қурилишини тезлаштириш масаласини ҳам муҳокама қилишганди.

Изоҳ билдириш